Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан “Ўзимиз борамиз” тамойили асосида марказдан олисда бўлган ҳудудларда сайёр хизмат тадбирлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги ана шундай учрашув Бойсун тумани марказидан 65 чақирим узоқда бўлган “Ўрта Мачай” маҳалласида ташкил этилди. Йигирмадан кўпроқ мурожаатларнинг қабул қилингани қишнинг ёғин-сочинли кунларида қишлоқ аҳолисининг туман марказига қатнашдек ташвишини енгиллаштирди.
Сайёр хизмат давомида 10 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб 50 дан зиёд буклетлар тарқатилди.