ЖАМИЯТ

Олтинсойда сел туфайли 900 киши кўчирилди

Сурхондарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 13 май куни соат 21:00 да Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Олтинсой» сойи орқали кучли ёмғир ёғиши натижасида сойнинг ўнг ва чап қирғоқ бўйларида жойлашган сел хавфи юқори бўлган махаллалар жумладан «Карасаган», «Ботош», «Қорлиқ», «Кумпайкал», «Наврўз», «Маданият», «Янги қурилиш» «Хўжаипок», «Вахшивор 2» ҳамда «Гулистон» махалларида жами 180 та хонадонда 900 нафар фуқаро хавфсиз (яқин қариндошлари уйлари) ҳудудга вақтинча фавқулодда вазиятлар ходимлари ва соҳавий хизмат ходимлари биргаликда кўчирилиб ўтказилди.

Сел тошқини хавфи ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда туман Ободонлаштириш бўлимидан 20 нафар, туман автойўл корхонасидан 10 нафар, алоқа бўлимидан 6, тумангаз филиалидан 8 нафар, МТП дан 3 нафар, туман электр тармоқлари корхонасидан 7 нафар, туман “сувоқова”дан 7 нафар, ирригациядан 3 нафар, туман ҳокимиятидан 12 нафар, туман ИИБ дан 50 нафар, Миллий гвардиядан 5 нафар, Соғликни сақлаш бўлимидан 20 нафар, туман ФВБ дан 30 нафар ишчи ходимлар ҳамда 10 та техника, 5 та махсус техника ва 2 та ёрдамчи автобус “Исузи” автобуслари жалб қилинган.

Ҳолат юзасидан тан жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan