МУРОЖААТ

«5 кундирки чироқсиз ўтирибмиз» номли мурожаатга муносабат билдирилди

Куни кеча «Диёр.24.уз» веб-сайтимизнинг телеграм каналига юборилган мурожаат асосида Сариосиё тумани «Гулобод» маҳалласида 5 кун мобайнида электрсиз қолдирилган аҳоли муаммоси юзасидан мақола жойлаштирилган эди.

Унга нисбатан Сариосиё тумани ҳокимлиги расмий муносабат эълон қилди.

  • Сариосиё туман ҳокимлиги 12.05.2020 йилда интернет нашрларида “Сариосиё тумани электр тармоқлари корхонасининг “эшитмайдиган” раҳбарлари диққатига: 5 кундирки чироқсиз ўтирибмиз” сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади: Сариосиё тумани «Гулобод» маҳалласи ҳудудида жойлашган Ҳазорбоғ 35/10 нимстанцияси 3-фидер 10 кВ ҳаво электр узатиш йўлига уланган 120-сонли 400 кВли трансформаторнинг «А» фазаси бирламчи чўлғами куйиб яроқсиз ҳолга келган. Тумани электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 11 май кунида ушбу трансформатор ечиб олиниб, туман ЭТ корхонасига олиб келинган. Трансформаторнинг ички чўлғами қайта таъмирланиб, 12 май куни жойига ўрнатилган ҳамда аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган. Ҳозирги вақтда трансформатор соз ҳолатда. Шунингдек, ўрганиш жараёнида Сариосиё туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари трансформаторни таъмирлаш учун маблағ талаб қилмаганликлари аниқланди.

Бизнинг тавсиямиз: Муаммоларга дуч келсангиз улар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилинг!
Diyor24.uz ана шундай мурожаатларни телеграм бот орқали ҳам қабул қилишини эслатиб ўтамиз.

1 COMMENTS

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan