ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шерободлик милтиқни яширган набира 4 млн. 460 минг сўм жаримага тортилди

Шеробод тумани “Вандоб” маҳалласида яшовчи Р.Т.  марҳум бобоси А.Т. истиқомат қилган уйнинг эски молхонасини бузиш чоғида  1989 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона 2 стволли “ИЖ-56-3” (БЕЛКА-3) моделли ов милтиғи, 5 дона 5,6 мм ов милтиғи патрони, 9 дона 28 калибрли ов милтиғи патрони, 1 дона 28 калибрли гилза, 2 дона 12 калибрли гилзалар, қўрғошин, порох, металл ускуналар капсулаларини топиб олади. Бу воқеа 2010-йилда бўлган эди. Орадан ўтган шунча вақт мобайнида ҳам бирор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ёки орган ходимига “топилма” ҳақида хабар бермади.

Олинган тезкор маълумотларга асосланиб ҳамда бошқа жиноят иши юзасидан жорий йил 05-март куни Р.Т. истиқомат қилувчи уйда тинтув-тергов ҳаракати олиб борилди. Тинтув натижасида ов милтиғи ва ов жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди биносида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, иш бўйича тарафлар музокараси, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, судланувчининг айби исботланди. Р.Т.нинг муқаддам судланмаганлиги, қилмишидан пушаймонлиги инобатга олиниб базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, яъни 4 млн. 460 минг сўм жаримага тортилди.

1 COMMENTS

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan