ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Ғишткўприк” постидан Ўзбекистонга 305 млн сўмлик тиббиёт буюмларини ноқонуний олиб киришга уринган фуқаро қўлга тушди

Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармасевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида «Дорилар ва фармасевтика фаолият ҳақида» Қонунига мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар  томонидан амалга оширилади. Бироқ, сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларини ноқонуний  равишда олиб кирилишига бўлган уринишлар ҳали ҳам учраб турибди.

Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида “КАПТИВА”  русумли бўлган енгил машина божхона кўригидан ўтказганида рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 305  млн сўмлик 3 050 дона “Юнона Био Т”  номли тиббиёт воситалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan