ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда ҳавони ифлослантирганлиги учун 99 нафар фуқаро жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан 2022 йил 1 апрелдан 27 апрел кунлари шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида 99 нафар фуқаро ноқонуний равишда атмосфера ҳавосини ифлослантирганлиги аниқланди.

Булар:

Ангор туманида – 14 нафар
Бандихон туманида – 9 нафар
Бойсун туманида – 2 нафар
Денов туманида – 7 нафар
Жарқўрғон туманида – 10 нафар
Қизириқ туманида – 3 нафар
Қумқўрғон туманида – 5 нафар
Музработ туманида – 3 нафар
Олтинсой туманида – 5 нафар
Сариосиё туманида – 8 нафар
Термиз туманида – 9 нафар
Термиз шаҳрида – 2 нафар
Узун туманида – 5 нафар
Шеробод-туманида – 9 рафар
Шўрчи туманида – 8 нафар

Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 млн 800 минг сўм жарима белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan