ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ПОРА ОЛДИ – БЎЛДИ ЮЗИ ҚОРА

 “Ол товоғим, бер товоғим” бу гап одамзод пайдо бўлибдики бор гап. Ҳатто ҳозир ўрта мактабларни ўқувчиларига ҳам айтилаётган гаплар ичида “товоғ” сўзи бор. Яқинда бир танишим  боламни имтиҳонга қўймаган эмиш, дея айтиб қолди. Сабаби мактаб ремонти учун пул олиб келасан, сўнг имтиҳонга кирасан,-дебди.

Мана сизга янги Ўзбекистон қурамиз деб турганда, ўқитувчиларимизнинг ўқувчисига таклифи. Отанга айт, онангдан сўра мактабнинг таъмири учун пул бериб юборсин, дейиши кимга ёқади. Пул дегани бархазонмиди уни супуриб олиб бориб берса. Мактабларимизнинг таъмири учун давлатимиз етарлича маблағ ажратиб қўйибди.

Ўқувчилардан йиғилганини билмадик, қанча чўнтакка кириб чиқишини. Бу ку ўрта мактабдаги гаплар.

Олий ўқув юртига, коллежларга киритиб қўйишни дўндирамиз дегувчилар ҳам бисёр. Чув тушиб, лаби гезариб юрганлар ҳам етарлича. 

Бироқ биз ҳикоя қилмоқчи бўлган ҳолат батамом ўзгача тус олди. Сохиба Тураева(исм шарфлар ўзгартирилган) пулни мўллигини эшитиб сеҳирланиб қолди. Илгари ҳам баъзи талон-тарожликларга йўл қўйгани учун бир эмас, икки марта судланди деган тамға соҳибасига айланган эди.

Бу дафа уни эски таниши Гулчехра Отақулова, коллежга келиб, уни хонасига кириб, жияни Азамат Анваровни ўқишга киришига ёрдам беришини сўради. Ҳозирги вақтда дорихоналарга эҳтиёж кўплигини ҳисобга олиб, “Фармацевтика” йўналишига ўқишга киритишни илтимос қилади. Ўртадаги гаплар пишиди. Фақат сузиш қолди. Гулчехра энди айтинг? – биздан қандай хизмат? Коллеж раҳбари Сохиба Тураева контракти учун тўрт ярим миллион тўлайди, бошқа хизматлар бор,-дейди.

  • Домла бемалол айтаверинг! Хизмат биздан, бажо келтириш сиздан, тортинманг.
  • Хизматимизга икки юз “кўк”идан берасиз деганда, Гулчехратушмайсизми?, деб сўради.
  • Ҳа, майли сиз танишку юзи ҳам бўлаверади, -деди.  орадан икки –уч кун ўтгач, домла қаердасиз?,-деб сўраганда, хонадаман,-деб жавоб берди.

У тиббиёт коллежининг раҳбари хона эшигини қоқиб, рухсат бўлгач ичкарига кирди-да сумкасидан ҳалиги келишилган пулларни чиқариб берди. Сохиба домла ҳам тўрт ярим миллион сўм билан икки юз АҚШ долларни олиб, столининг тортмасига солиб қўйди.

Гулчехра Отақулова хонадан хўшлашиб чиқиб кетди. Яхши бўлди, яқинда тўй қилмоқчи эдим. Худо етказди менга,-деб хурсанд бўлиб турган чоғи, эшикдан нотаниш  кишилар кириб келишдида, ҳужжатларини кўрсатишгач домла турган жойида ўтириб қолди. “Нафсим қурисин ёнган ўтга солди-да” деди пичирлаб, ҳеч кимга эшиттирмай.

  Тортмадаги пулларни чиқариб стол устига қўйди. Шу ерни ўзида ҳужжатлар тахлами тўлдирилиб имзолар қўйилди.

  Тушунганнинг садағаси кетсанг арзийди. Коллеж директори ҳам бўлган воқеани точка, вергулигача рост айтишга мажбур бўлди. Қанчалик гапирилмасин, тарғибот ишлари олиб борилмасин, бари-бир бу коррупция, фирибгарлик, порахўрлик  деган иллат ҳозир ҳам кўкариб, ўсиб турибди-да.

  Ҳарқалай битта бўлсада порахўрнинг ишига нуқта қўйилди. Судда кўрилган иши, илгаригисининг қолдиғи ҳам қўшилган ҳолда бира тўла жазо тайинланди.

  Эндику мансаб насиб қилмас, бироқ аёл кишига судланди деган тамға ёмонда. Нафс қулига айланган кишини юзи бир умр шувут бўлган. Сохиба Тураеванинг ҳам юзи уятдан шувут бўладиган бўлди.

Комил Назаров,Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan