ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Андижонлик фирибгарлар буғдойни интернет орқали Қашқадарёга сотиб, ўрнига қум юборгани маълум бўлди

Улуғнор туманида буғдой ўрнига қум сотган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 28 апрел куни Улуғнор туманида яшовчи 4 нафар фуқаро буғдой сотиш бўйича эълонни интернет тармоғига жойлаштирган. Уларга Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро мурожаат қилган. Унга 8 тонна буғдойни 38,5 миллион сўмга сотишга келишиб олдилар. Тўловдан сўнг фирибгарлар юкни юк машинасига ортиб, харидорга жўнатишди.

Харидорнинг олдига етиб боргач, машинага 8 тонна қум ортилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят содир этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Улар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan