Uncategorized

ЕР МУНОСАБАТЛАРИДА ТЕНГЛИК ВА ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 08 июнь кунидаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармони билан ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатланинг мулкий ҳуқуқларини кафолатлашнинг янги ҳуқуқий асоси яратилди.

Унга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжаланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши белгиланди, шунингдек 2021 йил 1 августидан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилинди.

Ер кодексининг 23-моддаси янги тахрирда қабул қилиниб, ушбу модданинг иккинчи қисми 1-бандида ер участкаларини бериш яъни, мулк қилиб бериш қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уйжойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион воситасида амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, юқоридаги қонун билан  Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 27-моддаси ҳам янги таҳрирда қабул қилинди, унга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ,04 гектаргача ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали мулк ҳуқуқи асосида реализация қилинади.

2021 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан — якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ўзига берилган ва мерос қилиб қолдириладгиган умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган ер участкаларига нисбатан хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза бериалди. Ер участкасига бўлган доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара ҳуқуқи тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларга ўтганда уларга мазкур ер участкасини хусусийлаштиришга бўлган ҳуқуқ ҳам ўтади. Ариза давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Ер участкларига бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат бўлиб, у хусусийлаштириладиган ер участкасининг қийматини тўлаш тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириландан кейин бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

Хусусийлаштириладиган ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи унга бўлган ҳуқуқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига маълумотларни электрон тарзда кириш орқали давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юзага келади.

А.Алиқулов

Термиз туманлараро маъмурий суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan