Uncategorized

ФОТОРЕПОРТАЖ: Ёш сайловчилар форуми

Сурхондарё вилояти Денов туманида ёшларнинг сайловга оид билимини ошириш мақсадида “Ёш сайловчи – 2021” форуми бўлиб ўтди.

Акциянинг асосий тадбирлари “Эко-боғ” ҳудудида ташкил этилиб, унда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ёшлар иштирок этди.

Акциянинг энг қайноқ нуқтаси, яъни ёш сайловчиларга муҳим сиёсий жараён ҳақида мунтазам маълумот бериб борувчи “yosh saylovchi.uz” электрон платформаси ҳақидаги тақдимотлар ҳамда мунозара, викторина ўйинлари ҳар бир ёшга сайлов ҳақида кенг тасаввур бера олди.

Ушбу тадбирларда ёшлар сайлов – мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим жараёнлардан бири эканлиги, ҳар бир сайловчининг овози замирида мамлакатнинг эртаси, авлодлар келажаги ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳақ-ҳуқуқлари мужассамлигига яна бир бор амин бўлмоқда.

Таъкидлаш жоиз, жорий сайловларда туман бўйича 5 минг 416 нафар йигит-қиз илк бор овоз беради. Ёшларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг сайлов қонунчилиги ва жараёни тўғрисидаги билимини кучайтириш йўлидаги бу каби акциялар ҳар бир ёш сайловчида муҳим сиёсий жараёнга бўлган қизиқишини ошириш баробарида юртга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan