Uncategorized

АҚШ “Ал-Қоида” етакчиларидан бири ўлдирилганини эълон қилди

Сурияда “Ал-Қоида” етакчиларидан бири АҚШ томонидан берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Макарзий қўмондонлигига таяниб, “РБК” хабар берди.

“Сурия шимол-ғарбига амалга оширилган бугунги авиазарба натижасида Ал-Қоиданинг юқори мартабали етакчиси Абдулла Ҳамид ал-Матар йўқ қилинди. Авиазарба оқибатида тинч аҳолига шикаст етгани тўғрисида маълумотларимиз йўқ”, — дейди қўмондонлик матбуот котиби маёр Жон Ригсби.

Маълум қилинишича, авиазарба МҚ-9 учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси ёрдамида амалга оширилган.

Қўмондонликнинг қайд этишича, юқори мартабали жангарининг ўлдирилиши “Террорчилик ташкилотининг кейинги режалари ва глобал ҳужумларни амалга ошириш қобилиятига путур етказади”.

Бундан аввал АҚШ разведкаси “Ал-Қоида” ҳозирги вазиятда Афғонистондан ташқарида ҳужумлар уюштиришга қодир эмаслигини айтганди. “Разведка ҳамжамиятининг жорий баҳосига кўра, ЪАл-Қоидаънинг имкониятлари анча олдин шу қадар таназзулга учраганидан ҳозир у чет элда ҳужумлар уюштира олмайди”, — деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan