Uncategorized

Фуқаролар мурожаати билан ишлаш замон талаби!

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ташаббуси билан жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви мажлислар залида вилоят бошқаруви ҳамда туман бўлинмалари катта хисобчилари учун,  “Фуқаролар мурожаати билан ишлаш замон талаби!”, “Молия ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш услублари” ва «Тадбиркорлик-иқтисодимиз таянчи” мавзуларида ўқув-семинар ташкил этилди.

Дастлаб тингловчиларга Президентимизнинг Парламентга мурожаатномасидан келиб чиққан холда бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Тадбирда республика бошқаруви маъсуллари ҳамда Сурхондарё вилояти тегишли ташкилотларидан мутахассислар иштирок этишди. Тадбир давомида иштирокчилар учун долзарб мавзулар  «Фуқаролар мурожаати билан ишлаш замон талаби!, “Солиқ имтиёзлари, уларни қўллаш шартлари ва тартиби”, ”Тадбиркорлик фаолиятининг жаҳон тажрибаси ва халқаро шартнома турлари” тўғрисидаги  амалий машғулотлар иштирокчилар учун жуда қизиқарли бўлди.                                                 

Маълумот учун, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг асосий норматив-хужжатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 12 сентябрдаги Республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги ПФ-472-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 14 апрел куни 763-I-сон билан рўйхатга олинган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 29 август куни 27- II-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат фондлари тўғрисида” ги Қонунлари киради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan