Uncategorized

Айни дамда Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзуидаги конференция бўлиб ўтмоқда

Марказий Осиё бу – Бу 100 миллион нуфусга эга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон давлатлари. Жанубий Осиё эса Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Бутан, Мальдив, Бутан, Шри-Ланка мамлакатларидир. Бу минтақа нуфуси жиҳатидан ер юзи аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги изоляцион-алоҳида кечиши бирмунча мураккаб. Айнан шунинг учун ҳам умумий тараққиёт максадларида Марказий Осиё давлатларининг «қўлни қўлга бериб ишлаши» жуда муҳим.

Ушбу анжуман режаси аввалдан бор эди. Ўтган йили 29 декабрь куни Парламентга мурожаатномада Шавкат Мирзиёев Жанубий Осиё бўйича анжуман ўтказилишини маълум қилганди. Сўнгги ойларда кузатилаётган афғон можаролари фонида анжуманнинг кун тартиби янада ўткирлашди. Афғонистон Ислом Республикаси Президенти шу ерда, Покистон бош вазири расмий ташриф билан келган.

Энди нафақат савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларни ривожлантириш ва унга доир лойиҳалар, балки, тинчлик ва хавфсизлик масаласи кўпроқ муҳокама қилинади. Тинчлик бўлмаса, бозор ҳам йўқ, йўл ҳам йўқ, мамлакат тугул, қардош халқларнинг ижтимоий алоқаларида ҳам узилиш кузатилади. Бугун давлатлар раҳбарлари ва вакилларининг ўзаро музокара ва мурожаатида Афғонистондаги вазиятдан келиб чиқиб, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаларининг келгуси хатти-ҳаракатлари ҳақида фикр алмашиш кутилади.

Очиғи, оммага факат концепциялар эълон қилинади, тафсилотлар тет-а-тет суҳбатларда қолади. Шуниси маълумки, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазият борадаги позицияси аниқ: бу Афғонистоннинг ички иши. Чегараларимиз дахлсизлиги эса миллий Мудофаа доктринаси ва халқаро нормаларга мувофиқ таъминланади.

Айни пайтда конференция иши бошланди. Модератор – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов. Биринчи бўлиб мезбон президент- Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

Ўзбекистон раҳбари минтақаларнинг тарихий алоқалари, мавжуд тижорий, маданий, адабий мулоқотлари ҳақида эслатиб ўтди. Минтақа халқларининг тархий уйғунлигига оид қизиқ бир фактни ёдга олди: 1695 йилда ҳинд ҳукмдори Аврангзеб рус савдогари Семён Маленькийга мамлакатда тижорат қилиш ҳуқуқини беради. Қизиғи, ушбу фармон эски ўзбек тилида ёзилган экан.

Шавкат Мирзиеёв бугун Афғонистон ўзининг янги тарихида «переломный момент» («туб бурилиш палласи») ўтказяпти деб таъриф берди. «Ишонамизки, донишманд афғон халқи умуммиллий мақсадларга эришиш учун муросага тайёр эканини намоён қилади. Ишончимиз комилки, бизнинг минтақалараро ҳамеорлигимиз, мамлакатда иқтисодиётни тиклаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим омил бўлади.»

Президент бир неча ташаббусларни илгари сурди:

  • Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кооперация ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш учун ҳар йили минтақалараро форум ўтказиш;
  • Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлининг қурилишини иштирокчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётгани, минтақалараро стратегиясининг алоқаларни кучайтириш учун савдо, транзит ва божхона жараёнларини рақамлаштириш, қўшма ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиш;
  • БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти шафелигида минтақа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиб, қўшма дастур ишлаб чиқиш;
  • Марказий ва Жанубий Осиёнинг туроператорларининг ягона платформасини шакллантириш, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти иштирокида минтақада туризмни янада ривожлантириш;
  • ЮНЕСКО шафелигида Термизда Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий меросига бағишланган халқаро форум ўтказиш;
  • Қўшма тадқиқот ва тажриба алмашиш дастурларини рағбатлантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Шавкат Мирзиёев нутқидан сўнг БМТ бош котиби Антониу Гуттериш конференция иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan