Uncategorized

18 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни сифатида инсоният тарихидаги миллионлаб кўнгиллиларни бирлаштирган кун

Бугун, 18 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни сифатида инсоният тарихидаги энг катта миқдордаги чиқиндиларни йиғишга сафарбар этилган, миллионлаб кўнгиллиларни бирлаштирган кун.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилоятида ҳам вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси, «O’zsanoatqurilishbank» ATB, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Тоза ҳудуд” ДУК, “Bio Texno Eco” мчж, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган экологик акция Термиз шаҳридаги вилоят ҳокимлиги олдида атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган кўнгиллилар иштирокида старт олган экоакция муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуратов, сенатор Орзуқул Соатов, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Б.Уринов сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳит ва экологик барқарорликни таьминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади. 13 йилдан буён сентябр ойининг хар учунчи шанбаси ўтказиладиган Бутунжаҳон тозалик куни ҳам ана шу мақсадга йўналтирилгани қайд этилди.

Экоакцияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўча ва хиёбонлар, аҳоли турар-жойлари, маҳалла ва гузарларни ободонлаштиришга ҳисса қўшиш истагидаги барча ёшдаги кўнгиллилар иштирок этишмоқда.

Шундан сўнг барча ёшдаги кўнгиллилар карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ободонлаштириш ишларига киришдирлар. Улар ташкилотчилар томонидан махсус автотранспорт, ҳудудни тозалаш учун зарур бўлган барча анжомлар (қўлқоп, чиқинди учун қоплар ва ҳ.) билан таъминланди.

Акция барча шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan