Uncategorized

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси Термиз шаҳрида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Хидоятов, «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси Соҳиб Саифназаров ҳамда вилоятдаги мутасадди раҳбарлар билан биргаликда Термиз шаҳрида коммунал соҳасида яратилган имкониятлар, ютуқлар, мавжуд камчилик ва муаммолар ўрганилди.

Дастлаб, мутасаддилар, ўтган йиллар давомида Термиз шаҳрида қурилган кўплаб янги турар-жой бинолари ҳолати, аҳолининг, хусусан уй жой билан таъминланганларнинг турмуш даражаси билан яқиндан танишишгач, барпо этилаётган 16 та массивдаги 4 минг 800 хонадонга мўлжалланган 240 та янги уй ҳамда 2021-2022 йилда Термиз шаҳрида 7, 9, 12, 16 қаватли 2 минг 210 оилага мўлжалланган йигирма тўққизта замонавий уй-жой қурилиши режалари борасида ҳам ўзаро фикрлар алмашилди.

Шунингдек меҳмонлар Термиз шаҳридаги “Ўзбекистон” МФЙ га ҳам боришиб, ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг ичимлик сув таъминоти ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Шаҳар ҳудудида мазкур соҳада камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ичимлик сув таъминоти, коммунал соҳада хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш борасида вилоят мутасаддиларига топшириқлар берилди ва ижросини таъминлаш қатъий назоратга олинди.

«Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan