Uncategorized ДУНЁ САЛОМАТЛИК ЎЗБЕКИСТОН

Афғонистонда коронавирус қайд этилди. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси ёпилиши мумкин

Афғонистонда коронавирус инфекциясини юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. «РИА Новости»нинг ёзишича, бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фирозуддин Фирузга таяниб 1TV News телеканали хабар берди.

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ёпилиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.

Ҳукуматдаги манбанинг қайд этишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штабининг 24 февралдаги йиғилишида айнан Афғонистондаги вазият муҳокама қилинган.

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон—Афғонистон чегарасини вақтинча ёпиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги бошқа муносабатларга доир бошқа масалалар, кўриладиган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинган. Йиғилиш ҳақида расмий ахборот берилиши кутилмоқда.

Харита: Google