СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Тўра Боболов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Россиянинг Новосибирск вилоятига жўнаб кетди

Делегация таркибида, шунингдек, вилояти ҳокими ўринбосари Анвар Орипов, вилоят ҳокимининг матбуот котиби Заҳириддин Тўраев, Жарқўрғон тумани ҳокими Зиёдулла Давлатов, Денов тумани ҳокими Бахтиёр Ибатов, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари Содиқ Жумаев ҳамда 8 нафар воҳа тадбиркорлари бор.

Сурхондарё вилояти делегациясининг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрига ташрифидан кўзланган мақсад тадбиркор ва ишбилармонларимиз ўртасида фаол шериклик ўрнатиш учун янада қулай шароит яратиш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичда жадал ривожлантиришдир дейилади, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.