ЖАМИЯТ

Расмий маълумот: Деновдаги ёнғинда жароҳатланганлар йўқ

Бугун Денов туманида содир бўлган ёнғин юзасидан Сурхондарё вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати расмий маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, 24 феврал куни соат 05.37лар чамасида Денов тумани “Баҳористон” маҳалласи “Мустақиллик” кўчаси 79 уйда жойлашган, ЯТТ “Аллаев Ҳайдархон Тўхтаевич”га тегишли 2 қаватли савдо мажмуасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлган.

Тадбиркорга қарашли савдо комплекси маиший хизмат кўрсатиш нуқталари (гўзаллик салони, сартарошхона ва бошқалар) жами 67 савдо нуқталари бўлиб, 18 та савдо нуқтаси ёнғиндан турли даражада зарарланган. Ёнғиндан 1-қават, ертўла қисмидаги 49 савдо нуқталари сақланиб қолинган.

Ҳодиса жойига тезкорлик билан Денов, Сариосиё, Олтинсой тумани ва Шўрчи туманларидан жами 7 та ёнғин ўчириш жанговар экипажлари жалб қилинганиши эвазига ёнғин ҳолати бартараф этилган. Ҳодисанинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.