ЖАМИЯТ

Мактабларда янгича баҳолаш тизими қўлланилиши кутилмоқда

Умумий ўрта таълимда миллий ўқув дастури асосида янги баҳолаш тизими жорий қилиниши кутилмоқда. Бу тизим 2021 -2022 йилдан 1-2 синф ўқувчиларида тажриба синов сифатида қўлланила бошлайди. Янги ўқув дарсликларини татбиқ этиш билан биргаликда янги баҳолаш тизими босқичма-босқич қўлланилиб борилади.

Янги баҳолаш тизими ҳақида Республика таълим маркази директори ўринбосари Меҳринисо Пардаева ЎзА мухбирига қуйидагиларни маълум қилди.

«Мазкур тизим амалдаги баҳолашдан мазмун ва ёндашув жиҳатдан тубдан фарқ қилади. Ҳозирда қўлланилаётган баҳолаш тизимининг афзалликлари билан биргаликда камчиликлари ҳам бор эди. Амалдаги баҳолаш тизими асосан ўқувчини янги мавзуни қанчалар яхши ўзлаштиргани ва маълумотларни ёдда сақлаб қолинганлигини баҳоловчи мезонларга асосланган. Таклиф этилаётган баҳолашдаги мезонлар ўқувчиларнинг эгаллаган билими натижасида ҳосил бўлган амалий кўникмаларини баҳолайди. Бунда ўқувчилар учта йўналиш: саводхонлик, компетенция ва шахсий сифатларга эътибор қаратилади. Амалда баҳолаш ўқитиш жараёнинг сўнгги нуқтаси саналган бўлса, таклиф этилаётган тизимда баҳолаш ўқув жараёнининг кульминацияси ҳисобланиб, баҳолаш натижаларига кўра ўқитувчи кейинги ўқув мақсадларини белгилайди ва фаолиятини коррекциялайди.

Миллий ўқув дастуринг баҳолаш компонентида баҳолашнинг даврийлиги, турлари ва баҳолаш инструментларидан самарали фойдаланиш юзасидан тавсиялар ўрин олади. Янги қўлланилиши кутилаётган баҳолаш тизимида ўқитувчиларимиз кўникмаси шаклланиб бўлган 5 балли шкаладан фойдаланиш кўзда тутилган. Бироқ, биз қайси шартли белгидан фойдаланишимиздан қатъий назар асосий эътибор баҳолаш мезонларига қаратилади»

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш тартиб-таомиллари ишлаб чиқилмаган ва тартибга солинмаган. Бу эса ўз навбатида мазкур масалаларда чуқур таҳлил қилинмаган қарорларнинг қабул қилинишига замин яратиб келаётир. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ваколатлари ва вазифалари аниқ белгилаб берилмаган, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар белгиланмаган.

Яна бир жиҳат. Амалдаги Қонун қабул қилинганда 31 моддадан иборат бўлган ва бугунги кунда уларнинг 15 таси турли сабабларга кўра ўз кучини йўқотган.

Мажлисда сенаторлар мазкур янги Қонун амалдаги “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонундан бир қатор асосий қоидаларнинг мавжудлиги билан ажралиб туришини қайд этди.

Хусусан, ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарор қабул қилишда давлат органларининг ваколатлари ва вазифалари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш механизмлари ўрнатилган ва мазкур масалаларда махсус коммиссиялар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқий нормалар асосида белгиланмоқда.

Шунингдек, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларида қабул қилинган қарорларга жойларда амал қилиниши механизмлари жорий этилмоқда.

Мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Манба: ЎзА

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan