СПОРТ

«Сурхон» ПФК янги мавсумдаги таркибини тақдим этади

Янги мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган Термизнинг «Сурхон» жамоаси, бу мавсумда ҳам ўз таркибини махоратли футболчилар билан тўлдирди.

Хусусан, жамоа Россиялик легионер ҳужумчи Александр Касьян, «Пахтакор» жамоасида ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган тажрибали ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров, Шерзод Каримов, Жаҳонгир Меҳмонов, Сардор Сулаймонов, Нуриддин Ҳасанов, Акбар Тўраев ва яна бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

«Сурхон» футбол клуби маъмурияти, ушбу футболчиларни кенг оммага 27-февраль куни таништиради.

Тақдимот маросими Термиз шаҳрида жойлашган «Ёшлар» маркази биносида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Барча футбол ишқибозларини ушбу тақдимот маросимига таклиф этамиз, дейилмоқда “Сурхон” ПФКнинг расмий телеграм каналида.