ЖАМИЯТ

Сариосиёда композит арматура ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Сариосиё туманида фаолияти йўлга қўйилган «Rich vash» МЧЖ томонидан композит (шишапластик, ибазальтоппластик) арматураларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Туман ҳокими Ўктам Тўраев ушбу корхонанинг ишга тушириш жараёни билан танишди.

– «Туман ҳокимининг амалий ёрдами билан МЧЖ фаолиятини йўлга қўйдик. Корхонамиз ҳозирда фаолият йўналишимиз бўйича Сурхондарё вилоятида ягона ҳисобланади. Каррозияга чидамли композит арматура ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш натижасида 6 нафар янги иш ўрни яратдик ҳамда  аҳолимизнинг ушбу қурилиш маҳсулотига бўлган талабини қондириш билан бир қаторда арзон нархларда етказиб беришни ҳам мақсад қилганмиз» – дейди  «Rich vash» МЧЖ раҳбари Ашурбек Набиев.

Сариосиё туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan