ЎЗБЕКИСТОН

«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди

Мазкур мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.75views0repliesУлашинг0

UzNews.uzМаълум қилинишича, «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

 Унга кўра:  1. Лойиҳалар киритиш: 6–26 июль; 

2. Лойиҳаларни саралаш: 26 июль–15 август; 

3. Тарғибот қилиш: 15–22 август;

 4. Овоз бериш: 22 август–1-сентябрь саналари давомида ўтказилади. 

Қайд этилишича, ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.Маълумот ўрнида, жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan