ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади

“Ўзгидромет” республика бўйича 9—13-октябр кунларига оид об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, 9—11-октябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

  • Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 11-16 даража, кундуз кунлари 25-30 даража бўлади.

11-октябрда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди.

  • Ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача пасаяди.

12—13-октябр кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12-октябрда, шунингдек, 13-октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13-октябрда кундузи фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

  • Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11 даражагача, шимолда 2-7 даражагача илиқ, кундуз кунлари 12-17 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 12—13-октябр кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади.

“Бу ушбу мавсумда биринчи ҳақиқий кузги совуқ кириб келиши кузатилади”, — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan