ХАБАРЛАР

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади

Элчихона Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилинмаганини маълум қилди.

Элчихонанинг хабар қилишича, ҳозирги кунга қадар Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилингани йўқ. Кетиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари бемалол авиачипта олиб учишлари мумкин. Элчихона томонидан ўзгаришлар тўғрисида хабар берилиши маълум қилинди.

«Ўзбекистон фуқаролари бўлган яқинларингиз, дўстларингиз ёки танишларингиз йўқолгани, яралангани ва бошқа маълумотлар ҳақида Элчихона консуллик бўлимини ўз вақтида хабардор қилинг«, – дейилади хабарда.

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун телефон:
+972 54 485 1397

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan