СИЁСАТ

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунлари бўйича имзоланган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

Кремль Ўзбекистон президентининг Россияга расмий ташрифи, шунингдек, учинчи Минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида қабул қилинган ва имзоланган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди.

Россия президенти сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев ва республика ҳукумат делегациясининг 5-8 октябрь кунлари Россияга ташрифи якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

1. Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёноти;

2. Россия ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида нефть маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб бериш тўғрисидаги битим;

3. Россия ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида нефть етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим;

4. Россия ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида Россиянинг Самарқанд шаҳрида Бош консуллигини ташкил этиш тўғрисидаги битим;

5. Россия ТИВ ва Ўзбекистон ТИВ ўртасидаги 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

6. Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўртасида ваколатли иқтисодий операторнинг тегишли муассасаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим;

7. Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида «Агроэкспресс» тезюрар темир йўл ташишларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

8. Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик (Россия Федерацияси) ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

9. «Курчатов институти» Миллий тадқиқот маркази» федерал давлат бюджет муассасаси ва Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида илмий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

10. Россия Фан ва олий таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги келишувларни 2023-2025 йилга мўлжалланган амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;

11. «Россия темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги учинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида:

12. Татаристон (Россия Федерацияси) Ҳукумати ва Сурхондарё вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасидаги келишув;

13. 2023–2025 йилларга мўлжалланган Бошқирдистон (Россия Федерацияси) ва Жиззах вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси);

14. Бошқирдистон (Россия Федерацияси) Ҳукумати ва Фарғона вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасида 2023–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси);

15. Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашлари ўртасида Россия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс ҳаракатлар дастури;

16. «Вайлдберриз» МЧЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ўртасида Тошкент вилоятида мультимодал логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «ГМС гуруҳи» бошқарув компанияси» МЧЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

18. «Вайлдберриз» МЧЖ ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида интернет-тижоратни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

19. OZON ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

20. «IT Парк» юқори технологиялар соҳасидаги технопарк» давлат автоном муассасаси ҳамда «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки дирекцияси» МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми;

21. Татаристон Савдо-саноат палатаси иттифоқи ва «Ўзчармсаноат» уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми;

22. «АлександерГРАД» МЧЖ (Россия Федерацияси) ва «Навоий» ЭИЗ дирекцияси АЖ (Ўзбекистон Республикаси) ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси;

23. «РУ-ИНЖИНИРИНГ» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси МЧЖ ва «ЎЗМEТКОМБИНАТ» АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

24. «КЭР-ҲОЛДИНГ» бошқарув компанияси МЧЖ ва «ЎЗМEТКОМБИНАТ» АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan