ДУНЁ

Қирғизистонда ўлдирилган криминал авторитет Қамчи Кўлбоевнинг 1 млрд долларга тенг активлари фош этилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 4-октябр куни ўтказилган махсус операция давомида ўлдирилган маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев (Қамчибек Aсанбек)нинг жиноий империяси ҳақида маълумот берди.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, Кўлбоевнинг барча активлари дастлабки умумий қиймати тахминан 1 миллиард долларни ташкил этади.

Активларга қуйидагилар киради: 850 дан ортиқ кўчмас мулк, хусусан, ҳашаматли уйлар, коттежлар, қурилаётган бинолардаги кўплаб квартиралар, дам олиш марказлари, пансионатлар, ресторанлар, ер участкалари, отхоналар, ов жойлари, 60 дан ортиқ қимматбаҳо автомобиллар, шу жумладан, зирҳли буюмлар, заргарлик буюмлари ва бошқа мулклар.

Шунингдек, қидирув давомида хавфсизлик кучлари қиймати 500 минг долларни ташкил этувчи олтин ва олмосдан ясалган тожни топган.

“Бу ноқонуний активларини қидириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг фақат дастлабки натижалари. Бу иш мамлакат ичида ва хорижда, хусусан, Россия, Қозоғистон, Грузия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияда давом этади. Чунки унинг бу давлатларда бизнес қизиқишлари бўлган”, – дея таъкидлаган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-октябр куни халқаро жиноий доираларда “Коля-қирғиз” номи билан танилган маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев (Қамчибек Aсaнбек) ҳибсга олиниши чоғида ўлдирилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan