
Буюк Британияда яна бир кенг кўламли норозилик акцияси бўлиб ўтади
Британия давлат ва тижорат хизматлари иттифоқи (PCS) 100 минг киши иштирок этадиган навбатдаги норозилик акциясини эълон қилди, дея хабар бермоқда Euronews.
Аввалроқ, PCS аъзолари ўқитувчилар, университет ходимлари ва поезд ҳайдовчилари билан бирга 1 февраль куни Бристоль, Брайтон, Бирмингем ва Лондонда иш ташлаш эълон қилган эди.
Иш ташлашда 123 та давлат органи, жумладан, Таълим, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирликлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳукумат аввалроқ давлат хизматчиларига иш ҳақини 3 фоизга оширишни таклиф қилган, бироқ касаба уюшмаси Буюк Британиянинг сўнгги 40 йилдаги ўртача инфляция даражасига мос равишда иш ҳақини 10 фоизга оширишни талаб қилмоқда.