Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларни ўрганиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида Сурхондарё вилоят прокурори Садриддин Турдиев бошчилигида доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори томонидан бугун Шеробод туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда Шеробод, Бойсун, Бандихон ва Қизириқ туманларидан келган 32 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
Сайёр қабулда келиб тушган 32 та мурожаатнинг 22 таси жойида қаноатлантирилди ҳамда ўрганиш вақт талаб қиладиган қолган 10 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилиниб, алоҳида назоратга олинди.
Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 15 таси суд-ҳуқуқ, 1 таси банк-молия, 5 таси ўзини ўзи банд қилиш, 4 таси моддий ёрдам ва 7 таси бошқа масалаларни ташкил этади.
Мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда.