ЎЗБЕКИСТОН

Бугун Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда  баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan