ЎЗБЕКИСТОН

Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

Низомга кўра, ижтимоий солиқ солиқ тўловчилар томонидан ҳисобот ойи учун ҳисобланган иш ҳақи фонди ва солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади.

Ижтимоий солиқ юридик шахслар томонидан қўшимча тўлов, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторий-профилакторийларнинг таъминоти учун бирор-бир чегирмаларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.

Юридик шахслар ижтимоий солиқ тўланиши бўйича ҳисоб-китобларни ўзлари солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органлари билан биргаликда юритади.

Юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисобида иш ҳақи шаклидаги даромадлардан ижтимоий солиқнинг ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши, шунингдек, қўшимча тўлов тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг акс эттирилиши ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар куни Пенсия жамғармаси маблағларининг қопланиши бўйича келиб тушган маблағларга оид маълумотлар электрон шаклда Солиқ қўмитасига тақдим этилади.

Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади.

Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратидан келиб тушган маблағлар асосида тақдим этилган талабномаларга кўра 2 иш кунида тегишли юридик шахсларга молиялаштиради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan