ҚИЗИҚАРЛИ МУРОЖААТ ЎЗБЕКИСТОН

Манба: UzAuto Motors Buy Back тизимини жорий қилади

UzAuto Motors ўз мижозларига ҳар икки йилда автомобилини янгилаш имконини берувчи янги тизимни жорий қилмоқда.

Tез орада компания ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларни сотишда янги тизимни ишга туширади. Бироқ, ҳозирча, ушбу дастурнинг қачон, қай йўсинда ишга туширилиши, қайси моделлар қатори мазкур дастур орқали сотилишини манба маълум қилмади.

Жаҳон автобозорида Buy Back деб номланувчи дастур, автоҳаваскорга ҳар доим янги автомобил устунлигидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

Buy Back тизими қандай ишлайди?

Дастур иштирокчиси дастлабки тўловни амалга оширгач, ҳар ойлик тўловларни тўлаш шарти билан ишлаб чиқарувчининг янги автомобилига эга бўлади. Икки йиллик муддат тугагач, харидор эски автомобилини дилерга топширган ҳолда, мутлақ янги автомобилни олиши мумкин бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan