ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Қашқадарёда туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари қарийб 80 млн сўм нақд пулни ўзлаштиргани аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида бошқарма балансидаги пулларни ўзлаштирган туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, департаментнинг Яккабоғ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси Ш.Г.ва бошқалар 2016—2019-йиллар давомида 8,1 миллион сўмни ўзи ва 3 нафар фуқаронинг яшаш хонадонига электр энергияси тўлови учун ўтказганлиги аниқланган.
Шунингдек, бошқарма балансидаги обектлардан тушган 70,7 миллион сўм нақд пулларни кирим қилмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan