ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Дилором (исм-фамилиялар ўзгартирилган) анчадан бери бекорчи. Бу юришини уйдагилари юзига айтишмасада ўзи сезиб юрарди. Чунки, онаси ҳар –ҳар доим «сен ҳам бирон иш топмадингда», – деб қўйишидан биларди.

У ҳам ҳар куни у, бу жойлардан иш қидирди. Савдога чиқай деса уқуви йўқ. Шундай кунларнинг бирида тоға бўлмиши Жўрани шифохона олдида кўриб қолди.

-Ҳа, жиян бу ёқларда нима қилиб юрибсан, – деб сўради Жўра.

-Бекорчиман, бирон иш топмасам бўлмаяпти, – деди у.

-Э, бош врачнинг шафёри менга таниш, бир гаплашиб кўрайми?

-Яхши бўларди.

Жўра шифохона ичкарисига кирса, йўқлагани ўзи кўриниб қолди. У аста у томон бориб,  

-“Бўрини эсласанг, қулоғи кўринади”, деганлари рост экан. Ҳозиргина бир жиян билан сени эслагандик, – деди Жўра.

-Ҳа, нима гап тинчликми? – деб сўрайди. Биласанку отим ҳам Бўрику,- деб қўшиб қўйди. Улар роса кулишди. Ҳалиги мақолни айни топиб айтилганига.

-Сенга бир илтимосим бор. Каттанг билан гаплашиб, жиянга, шифохонадан бирон фаррошликми, тозаликбонликками иш топиб берсанг, – деди Жўра.

-Фаррошликкаку гаплашса бўлади, майли уч юз АҚШ доллари олиб келсин, катта билан гаплашиб қўл қўйдириб бераман, – деди.

Эртаси куни Жўра жиян бўлмишини ишга кириши учун ёзган аризаси ёнида 300 АҚШ долларини ўрнига 3 миллион 120 минг сўмда пул  ҳам қўшиб бош врачни шафёри Бўрига олиб келиб берди.

Бўри каттасини олдига киритиб, қариндошим бўлади, – дея аризасига қўл қўйдириб берди. Бироқ, бошлиғига бирон сўм ҳам бермади. Қариндоши бўлса керак, –  деб бошлиқ ҳам ҳеч нарса сўрамади.

Дилором раҳбарни рухсати бор аризани шифохона кадрлар бўлимига топширди. Анча вақт кутди. Ариза бўйича ҳам бўш иш жойи йўқлиги сабабли ишга жойлашолмай юриб, охири орадаги воқеаларни илгаридан қўл телефонига ёзиб олгани учун, у туман ҳуқуқ идорасига бориб, бўлган воқеани айтиб, эшиттиради.

Шу сабаб ўртада даллоллик қилган Жўрани ҳам, аризага имзо қўйдирувчи Бўрини ҳам суриштирув идорасига чақириб, улар устидан иш қўзғайди.

Бир томлик улар устидан тўпланган жиноят иши судда варақма –варақ ўқиб чиқилди.

Жўра Амиров, Дилором Таллиевадан ҳалиги АҚШ доллари ўрнига уч миллион бир юзу йигирма минг олиб, Бўри Ниёзовга бергани, бу пулларни Бўрибой ўзини эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани бари, бариси судда аниқланди.

Фирибгарлик қилган Жўра Амиров ва Бўри Ниёзовлар тегишли жазосини олди. Энг қийини, Бўри Ниёзов суд ҳукми билан ишлаб турган ишидан ҳам мосуво бўлди.

Комилжон Назаров,Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси                                                                      

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan