ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +15…+20 даража, кундузи +35…+37 даражагача бўлади.

Ўзбекистонда 22 май-2 июнь кунлари текислик ҳудудларда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Бу кунларда фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 29−31 май кунлари ковектив булутлилик ривожланишида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечалари +15…+20 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари иш ҳафтасининг бошида ҳарорат +32…+37 даражадан охирига келиб эса +35…+37 даражагача аста-секин кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, шарқий йўналишдаги шамол бироз эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +32…+34 даража бўлади, ҳафта охирига келиб, 36…+37 даражагача кўтарилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan