ДУНЁ

Италияда сайёҳлик кемаси чўкиб кетди: уч киши ҳалок бўлди

Италия шимолидаги Маджоре кўлида кучли шамол туфайли 20 дан ортиқ йўловчиси бўлган қайиқ чўкиб кетиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, яна бир киши бедарак йўқолган, деб ёзмоқда BBC.

Хабарда айтилишича, ҳодиса якшанба оқшомида Сесто-Календе ва Арона шаҳарлари ўртасида содир бўлган.

Италия ёнғин хавфсизлиги хизмати эса 19 киши қутқарилгани, бедарак йўқолганларни қидириш давом этаётгани ҳақида хабар берди.

Маълум бўлишича, сайёҳлар ижарага олган қайиқда 25 киши бўлган, у ағдарилиб, кўп ўтмай чўкиб кетган. Кўплаб йўловчиларнинг ўзлари қирғоққа сузиб кетишган.

Альп тоғларининг жанубий чеккасидаги Маджоре кўли икки давлат – Швейцария ва Италия ҳудудида жойлашган бўлиб, сайёҳлар орасида машҳур ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan