ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқандда ўқув маркази ўқувчилари ўзаро муштлашишди

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Видеодан кадрАввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта эракалар кўчада муштлашишгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 5 июль куни 19:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказларидан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал юзага келган.

Ҳодиса жойга ИИБ ходимлари етиб келган ва жанжал бартараф этилиб, фуқаролар ҳудудий ИИБга олиб келинган. Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.Ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan