ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиззахда ҳайвонларни тириклай куйдирган шахс хитойлик бўлиб чиқди

Жиззахда ҳайвонларни тириклай куйдирган шахс хитойлик бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган «Xuaxin» цемент заводи ишчиси кийимидаги шахснинг кучук боласини куйдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Зафаробод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу хабар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс  Хитой Халқ Республикасида туғилган, «Xuaxin» ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳодимлари томонидан Ман Мингнинг ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этганлиги туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan