ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган фермер ва МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.N.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Т. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 89,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари эвазига шартномада белгиланган 250 тонналик музлаткич ускуналарини харид қилмасдан кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “SH.G.” МЧЖ раҳбари О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 12 нафар фуқарога лимончиликни ташкил этиш учун ажратилган 354 млн сўм имтиёзли кредит эвазига иссиқхона қуриб бермасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan