ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган 55 ёшли эркак ушланди

Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Куни кеча Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ўрта ёшдаги бегона эркак «подъезд»да 7 яшар қизга тегажоғлик қилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 17:00 атрофида 1968 йилда туғилган Х.А. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида, вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда«, — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan