ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Блогерга ёлғон маълумот берган СЭО маркази ходими ҳам жаримага тортилди

Кеча “Ҳақиқатчи блогерлар” аккаунтини юритувчи фуқарога нисбатан вилоят ҳокимининг саломатлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқатгани учун Узун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-(туҳмат) ва 46- (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш) моддалари билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси тайинлангани ҳамда иш бўйича далил тариқасида олинган Redmi 9 Not русумли уяли қўл телефони маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилингани ҳақида хабар бергандик.

Текширувлар давом эттирилиб, ушбу фуқарога қўнғироқ қилиб ёлғон маълумот тақдим этган номаълум аёл Термиз шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими Г.Р. эканлиги аниқланганлигини ҳам маълум қилган эдик.

Бугун 27 июль куни Термиз шаҳар маъмурий судида Термиз шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимига нисбатан ҳам ёлғон хабар берганлик ҳолати бўйича суд қарори билан жазо чораси тайинланди. У ҳуқуқбузарлиги учун  баъзавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима тўлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan