ЖАМИЯТ

Кўчамиздан булоқ кўз очди, номини «дард» десакми ё дард устига «чипқон»ми?

Юртимиз ва жаҳонда кечаётган эпидемик шароит барчадан уйда қолишни, ўзи ва атрофидагилар соғлигига бефарқ бўлмасликни тақозо этяпти. Вазиятни ҳис қилган ҳар бир фуқаро ҳаракатларини идора этишга мажбур. Ҳатто, кўчасини сув босса, ҳавлисида кўл ҳосил бўлса ҳам. Гап шундаки, Термиз тумани  “Aму соҳили” маҳалласи «Порлоқ йўл» кўчаси 3-бурилиш 10-уй эгасидан мурожаат келиб тушди. Ҳовлисини сув босган мурожаат эгасининг айтишича, кўчасидаги ҳолат ҳақида мутасаддиларни огоҳлантириши бесамар кетмоқда. Юборилган тасвирларга қараганда, ер ости сув қувури тешилган. Фуқаро мутахассис кўмагига муҳтож. Пандемия шароитини ва масъулиятини ҳис қилган мутасаддилар тез орада муаммони ҳал қилишларидан умидвормиз, албатта. Адашмасак, бундай тезкор мурожаатларга «лаббай» деб, зудлик билан жавоб берадиган мард раҳбарлар «Сувоқова» тизимида иш юритишарди-ёв …

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan