ЖАМИЯТ

БМТ Ўзбекистонга сувнинг ифлосланишига қарши курашда кўмаклашади

Ўзбекистон БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг радиоактив чиқиндихоналар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсияларини ўрганиб чиқди ва бу борада махсус ишчи гуруҳни ташкил қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистондан кейин минтақада бундай ишчи гуруҳини ташкил қилган учинчи давлатга айланган. Идоралараро ишчи гуруҳ саноат хавфсизлиги, сув ресурслари учун масъул органлар, шунингдек, хусусий сектор, илмий доиралар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик қилиш учун платформа вазифасини ўтайди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 41 та радиоактив ва бошқа зарарли чиқиндилар сақланадиган жойлар мавжуд. БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси Швейцария Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш федерал бошқармаси молиявий кўмаги асосида мазкур гуруҳга жойларда  минақалараро даражада чиқиндихоналар хавфсизлигини таъминлаш масаласини ўргатади.

БМТ хабарида таъкидланишича, Ўзбекистон жаҳондаги йирик олтин ва уран қазиб олувчи давлат ҳисобланади. Келгусида бу соҳадаги ишлаб чиқариш янада кўпайиши кутилмоқда, бунинг ортидан эса радиоактив ва зарарли чиқиндихоналар ҳам кўпаяди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan