ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Самарқанд сув таъминоти” назоратчиси пора билан ушланди

У тадбиркорга сувдан қарздорлигини 800 АҚШ доллари эвазига ўчириб бермоқчи бўлган.

ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан навбатдаги фаол тадбирўтказилди. Бу ҳақда darakchi.uz’га ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси хабар берди. 

Тадбир давомида 1979 йилда туғилган, “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ назоратчиси вазифасида ишловчи М.А. Самарқанд шаҳридаги МЧЖларнинг биридаги сув истеъмолида аниқланган камчилик учун 100 миллион сўм миқдорида жарима тайинламаслик эвазига жамият ходимларидан пул маблағларни талаб қилиб, 800 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари оли борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan