ЎЗБЕКИСТОН

Бугун Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилади

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида  ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 25-30°,  баъзи жойларда  32-34° гача бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли  ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18° бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan