1 июндан «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси Paynet орқали нақд пул ечиш хизмати синов тарзида ишга туширилади.
Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур хизматдан аҳоли «UZPAYNET» кассалари орқали фойдаланишлари мумкин бўлади ҳамда синов муддати жорий йилнинг декабрь ойигача давом этади.