Эълон қилинганидек, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши раиси Шерзод Олимов билан янгича форматдаги “Ochiq suhbat” лойиҳасида Иттифоқ вилоят кенгашининг фаолияти юзасидан мулоқот ташкил қилинди.
Суҳбатда июнь ёшлар ойлиги доирасида вилоят кенгаши томонидан ўтган вақт мобайнида қандай ишлар амалга оширилди, бундан кейин нималар қилинади, шунингдек, мухлислардан келган турли саволларга жавоб берилди. Иттифоқ фаолиятига доир танқидий, таҳлилий муносабатлар ҳақида сўз борди.
Шу ўринда, вилоят кенгаши раиси ўтган ярим ойдан зиёд вақт мобайнида қилинган ишлар баробарида “Саҳоват ва кўмак” акцияси бир марта ўтказилганлигини, шунингдек, яқин кунларда яна ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилиб ўтди.