ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

“Эти сизники, суяги бизники” гапи эскирдими? Ўқитувчининг жамиятдаги ўрни ва бугунги обрўси

Сенат Раиси ота-оналарга мурожаат қилди:

– Қўпол эшитилгани билан аслида теран аҳлоқий маънога эга бўлган “Эти сизники, суяги бизники”, деган гапларга, афсуски, эскилик сарқити сифатида қаралмоқда. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.

– Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига “ташланиш”дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.

– Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.

– Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир. Албатта, қонунда жавобгарлик белгилаб қўйиш билан бу каби муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бу ижтимоий онг даражасига етиши, умуммиллий ҳаракатга айланиши керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan