ЖАМИЯТ

Ҳарбий гарнизонда аскарлар терма куйлади

Эртасидан кўнгли тўқ, бугунги машғул фаолиятидан ором туйган, қадамини ишонч билан одимлаётганлар кўнглига куй-қўшиқ сиғади, ҳордиқ татийди.

Бахшичилик санъати қадим замонлардан бери маънавиятга, маданиятга ошно дилларнинг ҳамроҳи бўлиб келган. Сурхон воҳаси кишиларининг миллий рамзларидан биридир. Ватанга муҳаббат, тупроққа садоқат, инсонийликни улуғлаш каби хислатлар бахшилар термаларидан инсонлар қалбига кўчган азалдан.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонидаги майор Бобомурод Бобохонов раҳбарлик қилаётган ҳарбий қисмда ҳам белгилаб олган эртанги  ҳаёт йўлидан кўнгли тўқ, юртга садоқатни ҳис этган ҳарбий хизматчилар муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқдалар. Ҳарбий қисмнинг хаваскор бахшиси III даражали сержант Акбар Ахмедов томонидан Сурхон воҳасининг термалари ва достонлари маданий ҳордиқ учун моҳирона куйланди. Сурхон воҳасига хизматга келганларидан мамнун ҳарбий хизматчилар бахшига жўр бўлди, айтишувлар қилишди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan