ЖАМИЯТ

Сариосиёлик муштипар аёлнинг муаммоларига ечим топилди-ми? Сариосиё туман прокуратурасидан расмий муносабат билдирилди

 

PS: Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4-ноябр санасида расмий каналимизнинг ютюбдаги https://youtu.be/pjPy364loWc манзилида “Гендер тенглиги ҳақида бонг ураётганлар диққатига: “… Аризаларимни ТЕПИШ қачонгача давом этади?” сарлавҳали материал жойлаштирилган эди. Ушбу муаммоли масала юзасидан Сариосиё туман прокуратураси расмий муносабат билдирди. Унга асосланадиган бўлсак, адолат қарор топган, муаммога ечим топилган. Каналимиз ижодий жамоаси ҳозирча расмий муносабатни эълон қилиш билан чекланиб туради ва яқин орада мурожаат муаллифининг ўзи билан айни пайтдаги ҳолат бўйича суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилади.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Фуқаро Б.Хаджаеванинг “Youtube” ижтимоий тармоғида эълон қилинган мурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ўрганишда, фуқаро Б.Хаджаевага туман ҳокимининг 28.07.2016 йилдаги 1067-сонли қарори билан туманнинг “Турмушобод” маҳалласи 3-дала контуридан 0.50 га ер майдони деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилганлиги, мазкур ер майдони туман кўчмас мулк ва давлат кадастр бўлими томонидан фуқаро Б.Хаджаевага ўлчаб берилганлиги, бироқ, туманнинг “Турмушобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Садуллаев томонидан мазкур ер майдонидан фойдаланишга тўсқинлик қилиб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари ўтказилиб, туманнинг “Турмушобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Садуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 104-моддаси

1-қисми ва 200-моддаларига асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, Узун туман маъмурий судига юборилганлиги, Узун туман маъмурий судининг 11.11.2020 йилдаги қарорига кўра, фуқаро Ш.Садуллаев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 104-моддаси 1-қисми ва 200-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблашнинг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланганлиги ва фуқаро Ш.Садуллаевга Б.Хаджаевага етказилган 1 млн 400 минг ундириш белгиланганлиги маълум бўлди.

Муқаддам фуқаро Б.Хаджаевага тегишли ер майдони туманнинг “Турмушобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Жобиров ва Н.Нусратовлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бўлиб, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг фуқаро Ф.Жобиров ва Н.Нусратовларни Б.Ходжаевага тегишли ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги 25.04.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Бюронинг туман бўлими томонидан ижро харакатлари амалга оширилиб, ижро харакатлари амалга оширилганлиги сабабли, 31.07.2019 йилда ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Сариосиё туман прокуратураси

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan