ЎЗБЕКИСТОН

Сенатор, депутат ва ёшлар учрашуви

Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида «Сенатор, депутат ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Унда, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, университет раҳбарияти ва талабалар иштирок этишди.

Учрашувда ёшларнинг сиёсатдаги ўрни ҳамда бугунги сиёсий жараёнлар хусусида сўз борди. Ёшлар илм олиш жараёнида сиёсий саводхонлиги ва билимларини ошириб боришлари лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, олийгоҳда ёш сиёсатчилар гуруҳини шакллантириш учун “Лидерлар” клубини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Савол-жавобларга бой ўтган тадбирда фаол иштирок этган талабаларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Тадбир якунида, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ва «Миллий тикланиш» демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan